"Минтақавий ижтимоий ташаббус" номинацияси ғолиби:
"ИНСОН марказлари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар тизими: маҳалла билан интеграциялашган смарт тизим». Бугунги кунда "ИНСОН" тизими Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаолият юритмоқда: 208 та марказ 100 дан ортиқ хизмат кўрсатади, уларнинг 80 фоиздан ортиғи рақамлаштирилган.
Яна учта лойиҳа финалист сертификатлари билан тақдирланди:
"ИМКОН: Ҳар бир болага эшикларни очамиз" ("Минтақавий ижтимоий ташаббус" номинацияси);
"Ёрдамчи технологиялар учун смарт-ваучер экотизими" ("Ижтимоий соҳада сунъий интеллектга асосланган рақамли ечимлар" номинацияси);
"Тўсиқсиз касблар" — Агентлик ҳузуридаги Халқаро инклюзив ҳуб лойиҳаси ("Минтақавий ижтимоий ташаббус" номинацияси).
Ишимизнинг халқаро даражада эътироф этилгани биз учун қувонарли. Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни ҳар бир инсон учун янада қулай, замонавий ва инклюзив қилишга ундайди.