Маълумот учун: Ўзбекистонда интеграциялашган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида Буюк Британиянинг “IQF – Integrated qualifications framework” таълим ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази (Марказ) ташкил этилган.

Қарорга кўра, Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

ишлаб чиқилган интеграциялашган дастурларни QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) халқаро рейтинг ташкилотлари глобал рейтингининг топ-100 талик рўйхатига (топ-100 талик рўйхат) кирувчи ҳамкор олий таълим ташкилотларининг академик талабларига солиштириш ва мувофиқлаштириш;

топ-100 талик рўйхатга кирувчи ҳамкор олий таълим ташкилотлари томонидан тан олинадиган бакалавриатда “1+3”, “2+2”, магистратурада “1+1” каби таълим моделларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг олий маълумот тўғрисидаги дипломини беришга қаратилган тузилмаларни (кампус, филиал, франшиза, таълим дастурларини амалга ошириш марказлари ва бошқалар) ташкил этиш бўйича келишувга эришиш. 

Буюк Британия илғор тажрибаси асосида интеграциялашган таълим дастурларини жорий қилишни янада кенгайтириш мақсадида тажриба-синов тариқасида Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Интеграциялашган дастурлар олий мактаби (Олий мактаб) ташкил этилиши белгиланди.