Ушбу Низом интеллектуал фаолият бўйича танловларни ташкил этиш, ўтказиш, танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларини тақдирлаш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, танлов қуйидаги номинациялар бўйича ташкил этилади:

  • “Энг яхши ихтиро”;
  • “Энг яхши фойдали модель”;
  • “Энг яхши саноат намунаси”;
  • “Энг яхши электрон ҳисоблаш машинаси учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси”;
  • “Энг яхши селекция ютуғи”.

Танлов 2 босқичда ташкил этилади:

  • 1-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
  • 2-босқич – республика миқёсида.

Ташкилотчи ҳар йили 1 майга қадар танлов шартлари ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди ҳамда ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танловни эълон қилади.

Танловнинг 2-босқичи ғолиб ва совриндорлари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • 1-ўрин эгаларига – 150 баравари;
  • 2-ўрин эгаларига – 125 баравари;
  • 3-ўрин эгаларига – 100 баравари.