Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1985 йилда туғилган, Зангиота туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси К.У. фуқарони ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди. У сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.