ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошевнинг маълум қилишича, 22 апрель ҳолатига республика бўйича жами 22 638 нафар ҳайдовчи 5 баллдан жарима тўплаган. Шунингдек, 22 кун давомида 10 баллгача жарима йиққан ҳайдовчилар ҳам қайд этилган. Қоидаларга кўра, жарима баллари 12 га етганда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш чораси қўлланилади.
Зоир Йўлдошевнинг таъкидлашича, жарима балларини бошқа ҳайдовчига ўтказиш ёки ўчириш имконияти мавжуд эмас.
— Ягона ечим — йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, — деди у.