Жумладан, 4Р105 "Дарбанд Бойсун Элбаён" ҳамда 4Р100 "Манғузор Жарқўрғон Бандихон Олтинсой Денов" автомобил йўлларининг умумий 111 километр қисмида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Цемент-бетон қопламали қилиб бунёд этилаётган автомобил йўли Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ҳамда Денов туманлари ҳудудидан ўтади.

Дарбанд Денов автомагистрали битиши билан Сурхондарё вилоятидаги М41 ва М39 автомагистраллари энг қисқа масофада бирлаштирилади. Лойиҳа натижасида Сурхон воҳасидан пойтахт Тошкентга олиб борувчи автомобил йўли 146 километрга қисқаради.

Мазкур лойиҳа ҳудуд транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, аҳоли учун хавфсиз ва қулай ҳаракатни таъминлаш, шунингдек, иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади.