Термиз тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда катталар ўртасида мамлакат кубоги мусобақаси ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвимидан ўрин олган мазкур беллашувларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ полвон ғолиблик учун кураш гиламига тушишди.
Мусобақада спортчилар ўз вазн тоифаларига кўра бел олиш ва уч курашнинг йўналишлари бўйича муросасиз баҳс олиб боришди. Якуний натижаларга кўра, ўсмирлар ўртасида Абдуҳаким Мўйдинов, Маъруфжон Болтабоев, Илёсбек Аҳмаджонов, Абдуҳаким Маҳмудов, катталар ўртасида Сарвар Мирзаев, Дилмурод Жўраев, Сайфиддин Яхшибоев сингари полвонлар барча рақибларини енгиб, олтин медалларга эга бўлишди.
Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Кучлилар Термизда аниқланди
Термиз туманида мамлакат кубоги мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
- Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади
- Қорақалпоғистонда янги давр нафаси
- Қўқон шаҳрида 6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
- Тошкент шаҳри халқаро рейтингда юқорилади
- Ўзбекистон ва Хитой медиа соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади