Эътиборлиси, беллашувлар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Мадина Мухторова Ф40 классидаги диск улоқтириш дастури баҳсларида тарихий натижа муаллифига айланди. Ҳамюртимиз мусобақада 25.58 м натижа қайд этиб, рақибларини ортда қолдирган ҳолда Жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди!
Бунга қадар Ф40 классидаги диск улоқтириш баҳсларида энг яхши натижа полшалик Рената Сливинскага тегишли эди (25.19 м).
Шу тариқа, ёш ва истиқболли Мадина Нотвилл Гран-присини 2 та олтин медаль билан ниҳоясига етказди.