Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда юрт озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшиб келаётган 2500 нафардан ортиқ ободонлаштириш хизмати ходимини байрам совғалари билан хурсанд қилди.
Шунингдек, ҳомийлар томонидан республика бўйлаб яна 3500 нафарга яқин ободонлаштириш ходимига байрам ҳадялари улашилди.
Тадбирлардан асосий мақсад меҳнати ҳар доим ҳам кўзга ташланавермайдиган соҳа ходимларининг фидокорона меҳнатини эътироф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва хонадонларига байрам шукуҳини олиб киришдан иборат.
Қайд этилишича, инсон қадрини улуғлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай хайрли тадбирлар мамлакатнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.