Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда якка тартибдаги тадбиркор Д.А. “Уйчи деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 119,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Ўртачирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. “Бургалик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 107,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.М. табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 99,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.