Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Наманган — Деҳли» йўналишида учишга тайёрланаётган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро махсус текширувдан ўтказилган.
Текширув жараёнида улар ўз ички аъзоларидан «жонли контейнер» сифатида фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металларни яширинча хорижга олиб чиқишга урингани фош этилган.
Улардан жами 555 грамм қуйма олтин бўлаклари ва 200 грамм зеб-зийнат буюмлари аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қимматбаҳо металларнинг умумий тахминий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.