Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, 28 май куни йигит қариндошлари билан Поп туманидаги дам олиш масканларидан бирига борган. У ердан оқиб ўтувчи Чодаксой сойига чўмилиш учун тушган вақтда эҳтиётсизлик оқибатида сувга ғарқ бўлган ва қайта сув юзига чиқмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йигитни қидириш ишларига туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари жалб қилинган.

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, қидирув ишлари узлуксиз давом этмоқда. Қутқарувчилар томонидан сув юзасида ва сув остида қидирув ишлари олиб бориляпти.