Тадбир давомида мазкур йўналишлардаги асосий вазифалар, амалга оширилган ишлар ва амалий натижалар ҳақида масъул раҳбарлар томонидан батафсил маълумот берилди.
Хусусан, “Навоийуран” ДК Комплаенс хизмати бошлиғи Алишер Мустафоев корхонада коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва фаолиятда шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.
2026 йилда корхона фаолиятининг 240 та функцияси коррупциявий хавф нуқтаи назаридан таҳлил қилинди. 790 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви декларацияси кўриб чиқилди.
Геология ва қидирув бўйича директор Шерали Жўраев корхонанинг тегишли фаолият йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот тақдим этди.
Матбуот анжуманида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. “Навоийуран” ДК Меҳнат муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси ‒ меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги хизмати бошлиғи Камолжон Ураков ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишидаги фаолият ва 2026 йилнинг саккиз ойи якунлари бўйича “Навоийуран” ДК Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш хизмати бошлиғи Одил Шаропов маълумот берди.
Фуқаролар билан мулоқот йўналишида ҳам аниқ кўрсаткичлар қайд этилди. Январь-август ойларида “Навоиюран” ДКга жисмоний ва юридик шахслардан 554 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 511 таси қаноатлантирилди. Шунингдек, фуқаролар билан бевосита мулоқотни таъминлаш мақсадида 9 маротаба онлайн мулоқот ташкил этилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида ОАВ вакилларининг саволларига корхонанинг тегишли йўналишлари учун масъул раҳбарлар томонидан аниқ маълумотлар асосида жавоблар берилди.
Матбуот анжуманида қайд этилганидек, “Навоийуран” ДКда коррупциявий хавфларни бошқариш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, очиқ мулоқот каналларини ривожлантириш ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
“Навоийуран” ДК
Ахборот хизмати
Реклама