Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида илгари сурилган қардошлик, меҳр-оқибат ва қуда-андачилик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар ҳаётда ўз ифодасини топмоқда.
Жумладан, Сариосиё туманидаги Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Шаҳриёр Абдуллаев Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Асел Шербекова билан турмуш қурди.
"Ушбу никоҳ Сурхондарё ва Қорақалпоғистон ўртасидаги дўстлик, қардошлик ва қудачилик алоқаларининг яна бир ифодаси бўлди", дейилади ҳокимлик хабарида.