Янги тартибга кўра, хорижий давлатлар аттестация органлари ёки уларнинг қонунчилигига мувофиқ фаолият юритувчи олий таълим ташкилотлари томонидан берилган илмий даража ҳақидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади. Бунда ҳужжатлар илмий экспертизадан ўтказилиши ёки айрим ҳолларда экспертизасиз тўғридан-тўғри тан олиниб, нострификация қилинади.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун талабгор давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали —
Мазкур давлат хизмати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг, у 20 кун ичида илмий экспертизадан ўтказилади. Экспертиза якунларига кўра, ижобий хулоса берилса, нострификация қилингани тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади. Агар салбий хулоса чиқарилса, ҳужжатни тан олиш рад этилади.
Шунингдек, давлат хизмати натижасида шакллантирилган гувоҳномалар электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланиши белгиланди.