Ҳужжат Италиянинг Арсенале Интернатионал компанияси, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўртасида тузилди.

Битимга Арсенале Интернатионал бош директори Раффаэле Брески, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳметов имзо чекди.

Лойиҳа доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивани боғлайдиган Марказий Осиёдаги илк ҳашаматли сайёҳлик поезди йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, янги поезд хорижий сайёҳларга Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ҳамда Буюк Ипак йўли шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишнинг янги ва замонавий формати таклиф этилади. Лойиҳа мамлакатнинг туризм салоҳиятини ошириш ва халқаро сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.