Мамлакатимиз иқтисодиётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, устувор тармоқлардаги муҳим дастурларни ҳаётга жорий этишда кўп қиррали ва самарали ҳамкорликни шакллантириш ва мустаҳкамлашга, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги туб ўзгаришлар жараёнига муносиб ҳисса қўшаётгани, шунингдек, йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасидаги фаол иштироки, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини ошириш йўлидаги улкан саъй-ҳаракатлари ҳамда дўстлик ва ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин:
“Дўстлик” ордени билан
Иван Цао - “BYD Auto” компаниясининг Европа сотув бўлими бош директори ўринбосари
Клод Имовен - Франциянинг “MEDEF International” ҳаракатининг Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси
Масаёши Фужимото - “Sojitz” компанияси директори
Сабине Махл - БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори
Тураман Синан - Шайхонтоҳур туманидаги “Outdoor Factory Tоshkent” масъулияти чекланган жамияти кузатув кенгаши раиси, Тошкент шаҳри
II даражали “Саломатлик” ордени билан
Қаҳорова Нилуфар Ҳамроевна - АҚШнинг Гарвард университети ҳузуридаги Бостон болалар шифохонаси лойиҳа менежери
Юлдашева Нодира Мухамедовна - Канаданинг Торонто шаҳридаги Канададаги ўзбекистонликлар уюшмаси асосчиси, “Соғлом йўл” тиббий ва диагностик маркази раҳбари
“Шуҳрат” медали билан
Абдуллаева Шаҳло Абдирашидовна - Корея Республикасининг Квангжу шаҳридаги Мигрант аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таълим бериш маркази раҳбари
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев