Давлатимиз раҳбари икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ошиб, йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди.
“Cengiz Holding” билан мулоқот давомида энергетика, геология ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, иссиқлик электр станцияларини барпо этиш ҳамда электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини модернизация қилишга қаратилган истиқболли лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди.