Қайд этилишича, учрашув давомида Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар 2026 йил июн ойида Ўзбекистон делегациясининг Жазоирга амалга оширган расмий ташрифи якунлари ва эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашган.
Мулоқотда савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа истиқболли йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрлик билдирилган.
“Элчи хонимга Ўзбекистондаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”, деди Бахтиёр Саидов.