Тадбирда мактаб маслаҳатчилари, ҳудудий «Келажак» марказларининг масъул ходимлари ҳамда марказ директорлари иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Жиззах вилояти «Келажак» маркази директори Санъат  Худайбердиев, Жиззах вилояти Педагогик маҳорат маркази директори Ижодбек Ахмедов сўзга чиқдилар.

Форумда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва мактаб маслаҳатчилари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш, замонавий иш услубларини жорий этиш, мактаблар ва «Келажак» марказлари ҳамкорлигини ривожлантириш, ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар учун тренинг ва амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди. Уларда мактаб маслаҳатчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган замонавий методлар тақдим этилди.

Шунингдек, очиқ мулоқот, тажриба алмашиш ва интерактив машғулотлар орқали иштирокчиларнинг амалий кўникмаларини янада ривожлантиришга эътибор қаратилди.

Тадбир якунида форумда фаол иштирок этганлар тақдирланди.

Мазкур форум мактаб маслаҳатчиларининг касбий салоҳиятини юксалтириш, ҳудудлар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда ўқувчиларнинг ижодий, интеллектуал ва ижтимоий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилди.

Фарҳод НЕЪМАТОВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири.