Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқни, кундуз кунлари 20-25 даража илиқни ташкил этади. Ҳафта охирига келиб, ҳаво бироз салқинлашади, кечалари термометр устуни 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 17-22 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

​Тошкентда ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Бугун ва эртага кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 23-25 даражани ташкил этади, 21-22 октябрда 20-22 даражагача пасаяди. 20 октябрга ўтар кечаси ҳарорат 10-12 даража илиқ атрофида бўлади, бироқ 22 октябрга келиб, 6-8 даража илиққача пасаяди.