Ходимларнинг автомашинани тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, қочишга уринган ҳайдовчи тезкор чоралар натижасида тўхтатилди.

Автомашина хolisлар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасидан ёпишқоқ идиш ва пакетларга ўралган, думалоқ шаклга келтирилган, умумий оғирлиги 4 килограммдан ортиқ «гашиш» гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

Шунингдек, фуқаронинг уйали алоқа воситаси текширилганда, «WhatsApp» орқали номаълум шахс томонидан юборилган локация аниқланди. Мазкур манзил бўйича ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Бўстонлиқ тумани «Қапал» маҳалласида яна 1 килограмм 40 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди.

Шу тариқа, жами 5 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши доирасида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гиёҳвандлик моддасининг келиб чиқиши, уни етказиб бериш ва тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳамда ушбу жиноятга алоқадор шахсларни аниқлашга қаратилган тезкор ва процессуал тадбирлар давом этмоқда.