Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, айни пайтда вилоятда 11 та марказий чиқинди полигони мавжуд бўлиб, уларнинг атрофига мева ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Кўчатларни суғориш ва парваришлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу ишлар учун масъул ходимлар бириктирилмоқда.

Хусусан, Пайариқ туманидаги марказий чиқинди полигони атрофида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудуддаги ер майдонлари шудгорланиб, кўчат экиш учун тайёр ҳолатга келтирилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур ишлар чиқинди полигонлари атрофида экологик муҳитни яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва яшил майдонларни кенгайтиришга хизмат қилади.