16-мавсумдаги нуфузли мусобақада жаҳоннинг 10 нафар кучли шахматчиси ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Улар қуйидагилар:

  • Нодирбек Абдусатторов — Ўзбекистон (2772);

  • Ниҳал Сарин — Ҳиндистон (2720);

  • Левон Аронян — АҚШ (2719);

  • Энди Вудворд — АҚШ (2635);

  • Василий Иванчук — Украина (2635);

  • Гавайн Жонс — Англия (2630);

  • Игор Самуненков — Украина (2610);

  • Люк Макшейн — Англия (2606);

  • Майкл Адамс — Англия (2597);

  • Шреяс Роял — Англия (2537).

Masters гуруҳидаги баҳслар классик шахмат назорати асосида давра тизимида ўтказилади. Ҳар бир шахматчи жами 9 та партия ўйнайди.

Мусобақада вақт назорати қуйидагича белгиланган: дастлабки 40 юриш учун 90 дақиқа, кейинги босқич учун 30 дақиқа ажратилади. Ҳар бир юриш учун биринчи юришдан бошлаб 30 сониядан қўшимча вақт берилади.

Биринчи тур 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Мусобақанинг Masters гуруҳи учун умумий мукофот жамғармаси 131 минг АҚШ долларини ташкил этади. Турнир ғолиби 65,5 минг доллар мукофот олади.

Шунингдек, 5–6 декабрь кунлари London Chess Classic доирасида Super Rapid мусобақаси ҳам ўтказилади. Унда норвегиялик жаҳон шахматининг етакчи вакилларидан бири Магнус Карлсен ҳам иштирок этади.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов 2025 йилги London Chess Classic Masters турнирида 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, мусобақа ғолиби бўлган эди.