Аниқланишича, ота-онанинг Россия миграция қонунчилиги талабларини бузгани сабабли уларнинг 6 яшар ўғли ва 12 ёшли қизи Новосибирск шаҳридаги иккита реабилитация марказига вақтинча васийликка олинган.

Бош консулхона дипломатлари томонидан тезкор ва тизимли ҳаракатлар амалга оширилиб, зарур ҳужжатлар — ватанга қайтиш гувоҳномалари қисқа муддатда расмийлаштирилди. Шунингдек, Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази ҳамда реабилитация марказлари раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида болалар дипломатлар ҳамроҳлигида Новосибирск халқаро аэропортига олиб келинди ва у ерда ота-онасига топширилди.

Ушбу оила 13 октябрь куни “Новосибирск – Фарғона” йўналиши бўйича ватанга қайтарилди.