Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ғозғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиника мудири ўринбосари Ф.Т. фуқаро О.А.ни шаҳар тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.