Давлатимиз раҳбари учрашув аввалида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини қайд этди.
Мулоқот давомида қайта тикланувчи энергетика, геология ва тоғ-кон саноати, инфратузилма, электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ташкил этиш ва озиқ-овқат саноати соҳаларидаги лойиҳаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мамлакатимизда янги электр узатиш тармоқларини барпо этиш, геология йўналишидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.