26 июнь куни Халқаро анжуманлар саройида «Олтин қалам» ХХ Миллий мукофот ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Тадбир аввалида Юртбошимизнинг соҳа ходимларига байрам табриги Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўқиб эшиттирилди.
Танловнинг бош мукофоти — BYD Чазор автомобили «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Таҳлилнома» жамоасига топширилди.

Тадбирда журналистиканинг турли йўналишларида фаолият юритаётган ижодкорлар муносиб тақдирланди.

Босма нашрлар йўналиши

1-ўрин — «Жадид» газетаси таҳририяти жамоаси, бош муҳаррир Иқбол Мирзо.
2-ўрин — журналист, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири маслаҳатчиси Олимжон Усаров.
3-ўрин — Қорақалпоғистон бўйича мухбир Алёна Аминова.

Интернет нашрлари йўналиши

1-ўрин — Бобуржон Каримов, Анҳор.уз нашри бош муҳаррири ўринбосари.
2-ўрин — Жавоҳирбек Турсунов, Замон.уз нашри бош муҳаррири ўринбосари.
3-ўрин — Мафтуна Каримова, «Ишонч.уз» нашри муҳаррири.

Радио йўналиши

1-ўрин — Наргиза Камолова, «Ёшлар» радиоси бош муҳаррири.
2-ўрин — Санжар Турсунов, «Орият Доно» радиоси бошловчиси.
3-ўрин — Шаҳноза Маҳмудова, «Навоий» радиоси катта муҳаррири.

 Шунингдек, қуйидаги ижодкорлар номинациялар ғолиби сифатида эътироф этилди:
«Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш ислоҳотлари ёритилган энг яхши материаллар учун» – «Маҳалла» газетаси жамоаси.

«Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллар учун» – «Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири Боборавшан Ғозиддинов;

«Давлат тилини ривожлантириш ва нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши материаллар учун» – Фахрий журналист Зуҳриддин Исомиддинов;

«Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ислоҳотлардаги иштироки ёритилган энг яхши материаллар учун» – «Саодат» журнали муҳаррири Феруза Орипова;

«Жамиятдаги долзарб мавзуларга бағишланган энг яхши танқидий-таҳлилий материаллар учун» – “ХХI аср” газетасининг Қорақалпоғистон ва Хоразм бўйича мухбири Рўзимбой Хасанов;

«Спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг натижалари ёритилган энг яхши материаллар учун» – «Спорт» телеканали катта муҳаррири Шафоат Толибжонова;

«Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши миллий контент учун» – «Қисқаси» лойиҳаси муаллифи Жалолиддин Мирзаев;

«Ёшларга оид давлат сиёсати ёритилган энг яхши материаллар учун» – «Миллий Тикланиш» таҳририяти;

«Публитсистик жанрдаги энг яхши китоб учун» – Эшқобил Шукур;

«Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун» – «Навбаҳор» газетаси жамоаси, бош муҳаррири Жамолиддин Мирзаев;

«Энг яхши фоторепортаж учун» – ЎзА, Алмурат Мамадаминов тақдирланди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев