Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 14:01 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Ўрта Чирчиқ тумани "Жанғабай" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Тошкент магистрал" каналига "Nexia" русумли автомобиль тушиб кетгани ҳамда уни чиқариб олиш учун ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушди.

Хабарга асосан вилоят ФВББ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олдилар.

Маълум бўлишича, ҳодисага автомобилнинг тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган. Автомобилда ёлғиз бўлган ҳайдовчи тезкор ҳаракати билан автомобилдан қуруқликда тушиб қолган.