Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Ташриф доирасида 23 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари раислигида олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасидаги кооперацияни чуқурлаштириш, транспорт-транзит имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланди ва муҳим лойиҳалар ишга туширилди.