Ўзбекистон ягона энергетика тизимида 2026 йил 17 июль куни ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 293,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд қайд этилди. Мазкур кўрсаткич ўтган йил ёзги мавсумида қайд этилган энг юқори натижадан 20,8 млн кВт·соатга ёки 7,6 фоизга юқори.

Шунингдек, 2026 йил 17 июль куни суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 296,1 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд ўрнатилди. Бу кўрсаткич 16-июльда қайд этилган 295,4 млн кВт·соатлик рекорддан 0,7 млн кВт·соатга ёки 0,24 фоизга юқори.

Кичик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари билан қўшиб ҳисоблаганда 17-июль куни жами 305 млн кВт·соат (+11,6 млн кВт·соат) электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу эса, ўтган кунги ишлаб чиқаришдан 9,6 млн кВт·соатга ёки 3,2 фоизга кўп.