"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ томонидан "Orbis Kazakhstan" компанияси билан ҳамкорликда “Turkistan” саноат зонаси ҳудудидаги "Brownfield" ишлаб чиқариш майдончасида қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳа 3 босқичда олиб борилади. Умумий инвестиция ҳажми 12 миллион долларни ташкил этади. Aмалга оширилаётган лойиҳанинг тўлиқ қуввати ишга тушгач 100 га яқин иш ўринлари яратилади.
Учрашув давомида "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ бошқаруви раиси Нодир Отажонов Туркистон вилоятининг сармоявий муҳитига юқори баҳо берди.
Ўз навбатида, Туркистон вилояти ҳокими Умурзоқ Шукеев бундай лойиҳалар икки мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг намунаси эканлигини таъкидлади.
"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ маҳаллийлаштириш истиқболига эга қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Саноат зонаси ҳудудида 110 от кучига эга универсал-ҳайдов тракторлари, 80 от кучига эга пахта тракторлари, шунингдек, пахта териш машиналари, 4 тоннагача юк кўтарадиган трактор тиркамалари, роторли ўргич-майдалагичлар, пуркагичлар, пахта культиваторлари ҳамда 3 ва 4 корпусли плугларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Компаниямиз қозоғистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек техник ходимлар учун амалий машғулотларни ўтказиш ишларини амалга оширади.
Ўз навбатида, "Orbis Kazakhstan" компанияси Қозоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш учун дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Қозоғистонда трактор ишлаб чиқаради
Жорий йилнинг 28 май куни "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ, Туркистон вилояти ҳокимияти ва Қозоғистоннинг "Orbis Kazakhstan" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалик техникаларини Қозоғистонда йиғиш лойиҳаси доирасида инвестиция шартномаси ва йўл харитасини имзоладилар.
Ўзбекистон Президенти Дания билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун имкониятлар кенг эканини таъкидлади
- Фарғона вилоятида ЭТК муҳандиси пора билан ушланди
- Аичи-Нагоя-2026: Жасурбек Жайсунов делегациямизга 20-олтин медални тақдим қилди!
- Одам савдоси билан шуғулланган халқаро қидирувдаги аёл Туркияда қўлга олинди
- Страсбургда полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади
- Ўзбекистонлик икки спортчи Осиё ўйинларида икки карра чемпион бўлди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди