"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ томонидан "Orbis Kazakhstan" компанияси билан ҳамкорликда “Turkistan” саноат зонаси ҳудудидаги "Brownfield" ишлаб чиқариш майдончасида қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳа 3 босқичда олиб борилади. Умумий инвестиция ҳажми 12 миллион долларни ташкил этади. Aмалга оширилаётган лойиҳанинг тўлиқ қуввати ишга тушгач 100 га яқин иш ўринлари яратилади.
Учрашув давомида "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ бошқаруви раиси Нодир Отажонов Туркистон вилоятининг сармоявий муҳитига юқори баҳо берди.
Ўз навбатида, Туркистон вилояти ҳокими Умурзоқ Шукеев бундай лойиҳалар икки мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг намунаси эканлигини таъкидлади.
"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ маҳаллийлаштириш истиқболига эга қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Саноат зонаси ҳудудида 110 от кучига эга универсал-ҳайдов тракторлари, 80 от кучига эга пахта тракторлари, шунингдек, пахта териш машиналари, 4 тоннагача юк кўтарадиган трактор тиркамалари, роторли ўргич-майдалагичлар, пуркагичлар, пахта культиваторлари ҳамда 3 ва 4 корпусли плугларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Компаниямиз қозоғистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек техник ходимлар учун амалий машғулотларни ўтказиш ишларини амалга оширади.
Ўз навбатида, "Orbis Kazakhstan" компанияси Қозоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш учун дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Қозоғистонда трактор ишлаб чиқаради
Жорий йилнинг 28 май куни "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ, Туркистон вилояти ҳокимияти ва Қозоғистоннинг "Orbis Kazakhstan" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалик техникаларини Қозоғистонда йиғиш лойиҳаси доирасида инвестиция шартномаси ва йўл харитасини имзоладилар.
Тошкентда 100 мингдан ортиқ наркотик доза тарқатилишининг олди олинди
- Ўзбекистон Президенти Иорданияга жўнаб кетди
- Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат 10 даражагача пасаяди
- Иссиқхона хўжаликлари экологик экспертизадан ўтиш учун 2,86 млн сўм тўлайди
- Тадбиркорлар электр энергияси учун 100 фоиз эмас, 15 фоиз олдиндан тўлов қилиши мумкин
- Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди
5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Ucell 5G тармоғи — Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида