“Португалиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сара Мартинш хонимдан ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Жорий йил апрель ойида Лиссабонга амалга оширган ташрифимиз Ўзбекистон–Португалия муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олишда муҳим қадам бўлди.
Суҳбатимизда ташриф доирасида эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, ҳудудлараро алоқаларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
Элчи хонимга Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”.
Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 август куни ўрнатилган.