Фақат 26 март куни ҳамда 27 мартга ўтар кечаси Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек, республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, яъни ёмғир ва қор кузатилиши эҳтимол қилинмоқда.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +10...+15 даража илиқ, кундуз кунлари +23...+28 даража илиқ бўлади. Республика шимоли ва чўл ҳудудларида айрим кунлари ҳарорат +30...+32 даражагача кўтарилиши мумкин.
Шамол тезлиги 7–12 м/с ни ташкил этади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 24–26 март кунлари +23...+26 даража илиқ, 27 март куни эса +27...+29 даража илиқ бўлади. Кечалари эса ҳарорат +10...+15 даража атрофида сақланади.