Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 20,1 фоизга ошган.

Молиялаштириш манбалари бўйича инвестициялар ҳажми:

— хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар — 371 728,8 млрд сўм;

— аҳоли маблағлари — 71 590,7 млрд сўм;

— корхона маблағлари — 67 819,6 млрд сўм;

— Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар — 36 275,1 млрд сўм;

— республика бюджети — 25 383,0 млрд сўм;

— тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари — 7 419,1 млрд сўм;

— Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари — 3 937,9 млрд сўм.