Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, зиёратчиларнинг хавфсиз ва муносиб шароитларда ибодат қилишлари учун барча ташкилий ишлар юқори даражада йўлга қўйилган.

Юртдошларимиз муқаддас сафарга юзида қувонч, тилида шукрона билан отланмоқда. Уларнинг кўзларидаги қувонч ёшлари ва орзуси ушалган қалбларнинг талпиниши ҳар қандай инсонни тўлқинлантирмай қолмайди.


Бу ҳаяжонли лаҳзаларда Аллоҳнинг байти — Каъба сари йўл олган зиёратчилар муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, эсон-омон қайтишни сўраб дуолар қилишмоқда. Уларни кузатаётган яқинларининг нигоҳида эса ҳавас ва соғинч уйғун: улар ҳам бундай саодатли кунлар ўзларига насиб этишини чин дилдан ният қилмоқда.