Таълим форуми доирасида OECD томонидан PISA 2025 халқаро баҳолаш дастури натижалари расман эълон қилинди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон PISA тадқиқотида иккинчи маротаба қатнашди.
Мамлакатимиздан халқаро ташкилот томонидан тасодифий танлаб олинган 233 та мактабнинг 8 652 нафар 15 ёшли ўқувчиси тадқиқотда иштирок этди.
Табиий фанлар бўйича
Ўзбекистон ўқувчилари 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади.
Таққослаш учун, PISA 2022да табиий фанлар бўйича натижа 355 балл ва 80-ўринни ташкил этган. Шу тариқа, 2025 йилда натижа қарийб 83 баллга ошган.
Рақамли дунёда ўрганиш бўйича:
Ўзбекистон ўқувчилари 402,4 балл қайд этиб, 72-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, PISA 2025да асосий йўналиш сифатида табиий фанлар саводхонлиги белгиланган. Математика ва ўқиш саводхонлиги бўйича натижалар юзасидан қўшимча таҳлиллар олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида: PISA 2025 Халқаро тадқиқотида 91 та давлат ва таълим тизими иштирок этди.