Ҳалок бўлган болаларнинг энг кичиги беш ёшда, энг каттаси эса 16 ёшда эди.

Ary News маълумотларига кўра, қулаш пайтида марказда тахминан 35 бола бўлган. 20 нафар бола ва бир нафар ўқитувчи аллақачон вайроналар остидан чиқарилди.

Ўн икки нафар бола шифохонага ётқизилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Фаруқ Аҳмаднинг сўзларига кўра, уларнинг аҳволи оғир.

Полиция таълим маркази эгалари бўлган икки ака-укани ҳибсга олди. Бепарволик иши бўйича беш киши ҳибсга олинди ва унинг яна бир эгасини қидириш ишлари давом этмоқда, деб хабар берди rbc.ru.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир қаватли бинонинг томида олиб борилган қурилиш ишлари қулашга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Тупроқ ва бошқа материаллар иншоотга юкламани оширган.