Давлатимиз раҳбари бунинг учун мамлакатимизда натижа, тажриба ва ёшларга намуна бўладиган чемпионлар борлигини таъкидлади.

Шахматчиларимизнинг Олимпиададаги ҳар бир ғалабаси ва юришини юртимизда миллионлаб болалар кузатди. Президентимиз улардан илҳомланган яна минглаб ёшлар шахмат тахтаси олдига ўтирганига ишонч билдирди.

– Сизлар энди фақат спортчи эмассизлар. Сизлар Янги Ўзбекистон ёшлари учун ақл, билим, сабр, интизом ва ғалабага ишонч тимсолисизлар, – деди давлатимиз раҳбари чемпионларга мурожаат қилиб.

Шу боис, ҳар бир вилоят, туман ва маҳаллада иқтидорли болаларни эрта аниқлаш, уларни кучли устозларга бириктириш ва халқаро турнирларда мунтазам қатнашишига шароит яратиш зарурлиги таъкидланди. Қизлар шахмати ва парашахматни ривожлантириш бўйича алоҳида тизим ташкил этилади.