Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
"Меҳрибон ва азиз волидаи муҳтарамангиз - Огулабат Бердимуҳамедованинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабар қалбларимизни чуқур қайғу ва изтиробга солди. Огулабат эдже ўзининг ибратли ҳаёт йўли, чинакам меҳнатсеварлиги, одамларга меҳр-оқибати ва камтарлиги билан элу юртингизнинг улкан меҳру муҳаббатига сазовор бўлган мўътабар инсон эди.
Оилангиз учун катта йўқотиш бўлган ушбу мусибатли онларда Сиз, Жаноби Олийларига ва барча яқинларингизга, қардош ва дўст Туркманистон халқига ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз", - дейилади мактубда.
Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам таъзия йўллади.
Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими ўтказилди
- “Чорвоқ сув омбори”да 3 киши сувга чўкиб кетди
- Андижон ва Фарғона вилоятларида гиёҳвандлик воситалари фош этилди
- Қашқадарё вилоятида 1 млрд сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 3 та ҳолат аниқланди
- Ўзбекистонда етти ойда 731,9 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди
- Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда
Самарқандда тез ёрдам машинасига йўл бермаган «Mercedes-Benz» ҳайдовчиси жаримага тортилди
- Барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробар камайтирилади
- Жорий йилги минимал ўтиш баллари маълум бўлди
- "Янгиобод" қулайроқ, хавфсизроқ ва шинамроқ бозорга айлантирилади
- ОТМларда талабалар ўртасида қайта тақсимланган давлат гранти натижалари эълон қилинди
- Тошкент шаҳрида 79-сонли янги автобус йўналиши ўз ишини бошлади