Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
"Меҳрибон ва азиз волидаи муҳтарамангиз - Огулабат Бердимуҳамедованинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабар қалбларимизни чуқур қайғу ва изтиробга солди. Огулабат эдже ўзининг ибратли ҳаёт йўли, чинакам меҳнатсеварлиги, одамларга меҳр-оқибати ва камтарлиги билан элу юртингизнинг улкан меҳру муҳаббатига сазовор бўлган мўътабар инсон эди.
Оилангиз учун катта йўқотиш бўлган ушбу мусибатли онларда Сиз, Жаноби Олийларига ва барча яқинларингизга, қардош ва дўст Туркманистон халқига ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз", - дейилади мактубда.
Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам таъзия йўллади.
Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Сувдан қарздор бўлганлар электр учун ҳам тўлов қила олмай қолиши мумкин
- Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолади: Google Pay ишга тушиши бунга мисол бўлди
- Ҳаво ифлосланганда қандай тиббий тавсияларга амал қилиш керак?
- Наманганда электр тармоқлари ходимлари пора билан ушланди
- Ўзбекистон Биринчи хоними Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди
- Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби этиб тайинланди