Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.


Таъкидланганидек, она тили – бу мулоқот воситаси бўлиши билан бирга, бир неча асрлар давомида ўз қадр-қимматини йўқотмасдан, биз авлодларга етиб келган бебаҳо хазинадир. Ҳар бир халқнинг ўзига хос хусусиятини, ҳар бир юртнинг тараққиёт босқичлари ва истиқболини белгилашда она тилининг тутган ўрни алоҳида саналади. Шу боис, ҳар бир ўсиб келаётган авлод она тилини асраб-авайлаши, унинг келгуси авлодга безавол етиб боришини таъминлаши керак. Сўнгги йилларда юртимизда она тилимизни асраб-авайлашга, уни янада бойитишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, буларнинг барчаси она тилимизга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ифодасидир.



Ўтказилган байрам тантанасида она тилимизга ҳурмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар кенг турда сўз этилди. Байрам тадбири санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тантанаси бо‘либ о‘тди
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 1 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тантанаси ўтказилди.
Янгийўл туманида юк автомобили ёниб кетди
- Сурхондарё вилоятида электр таъминоти тўлиқ тикланди
- “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида
- “Ҳозир янги университет очишга эҳтиёж йўқ” — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири
- Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди
- Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун тунда йилнинг энг ноёб метеор ёмғири кузатилади
- "Алишер Навоий" ҳамда "Пахтакор" метро бекатлари оралиғидаги эскалаторлардан бири йўловчилар учун фойдаланишга қайта топширилади
- Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга пенсия проактив тарзда тайинланади