Рейд тадбирлари давомида белгиланмаган жойларга ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Зангиота ва Қибрай туманларидаги назорат рейд тадбирлари давомида 23 нафар фуқаро ўз бошқарувида бўлган транспорт воситаси ёрдамида белгиланмаган жойга ноқонуний тарзда қурилиш чиқиндиларини ташлаган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳудудида 5 нафар, Юнусобод тумани ҳудудида 2 нафар ҳамда Сирғали туманида 11 нафар томонидан ҳам худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган. Шу билан бирга, 1 нафар ҳайдовчи белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш қоидаларини бир йил давомида иккинчи марта содир этганлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан транспорт воситаларини мусодара қилиш ва ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.