Бу февраль ойининг бошидан бери биринчи шундай чақнаш, деб хабар берди Амалий геофизика институти (Россия Федерацияси).
“30 март куни Москва вақти билан соат 6:19 да рентген диапазонидаги 4405 (S25E45) қуёш доғлари гуруҳида 49 дақиқа давом этган Х1.5 чақнаш қайд этилди”, дейилади хабарда.
Охирги марта қайд этилган Х синфидаги чақнаш 4 февраль куни (Х4.2) 4366 фаол минтақада бўлиб, оқибатда М ва Х синфидаги қуёш чақнашлари сони бўйича XXI аср рекордини янгилаганди, деб хабар берди tass.ru.