Бу «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун (1169-сон, 2026 йил 19 август) билан белгиланди.

Қонунга кўра, Марказ ҳудудида инновацияларни, хизматлар ва маҳсулотларни яратиш, синовдан ўтказиш ҳамда жорий этиш учун «Тартибга солиш қумдони» режими амал қилади.

Шунингдек, рақамли технологияларга инвестицияларни жалб этиш ва экспорт фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган тадбиркорлик фаолияти учун махсус шартлар белгиланади.

Махсус ҳуқуқий режим фуқаролик, корпоратив ва тижорат ҳуқуқи, фуқаролик ва иқтисодий процесс, божхона ва солиқ, меҳнат, молия ва банк фаолияти, валюта операциялари, маълумотларни ҳимоя қилиш, давлат хизматлари ҳамда интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳаларига татбиқ этилади.

Мазкур махсус ҳуқуқий режим 2100 йилгача амал қилади. У Президент томонидан белгиланган чегаралар доирасидаги Марказ ҳудудида жорий этилади.

Шунингдек, Марказ органлари томонидан қабул қилинадиган қарорлар унинг ҳудудида барча учун мажбурий бўлган ҳуқуқий нормаларни белгилаши, ўзгартириши ёки бекор қилиши мумкин.