Унинг маълум қилишича, ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқиши муҳокама қилинди.

«Биз икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида иш олиб бормоқдамиз. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлагани учун элчи жанобларига ўз миннатдорлигимни билдираман», деди Саида Мирзиёева.