Бу ҳақда у ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон–Австрия муносабатларини ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ўзаро алоқалари ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг янги имкониятлари алоҳида муҳокама қилинди.
Ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги шерикликни янада кенгайтиришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.