Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар қолдирди.
Таъкидланишича, Тойлоқ туманидаги барча маҳаллалар аҳолиси тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўла олиши учун сув тармоқлари қандай реконструкция қилинаётгани ва янгиланаётганини кўздан кечирилди.
Шунингдек, Ургут туманида ҳам бўлиб, қурилаётган ва янгиланиб, кенгайтирилаётган турар жойлар, тиббиёт муассасалари, мактаб ва боғчалар билан танишилди.
"Фермерлар оиласи – Ҳайдаровлар хонадонида меҳмон бўлдик. Уларнинг тажрибасини, шубҳасиз, кенг оммалаштирса арзийди.
Президентимиз топшириғига кўра тубдан қайта қурилган «Навоий» оилавий поликлиникасига ҳам бордик. Бу ердаги 16 та қишлоқнинг аёлларига хизмат кўрсатаётган туғруқ бўлими энг замонавий талабларга жавоб беради.
Куни кеча ушбу даргоҳда биринчи чақалоқ – Шавкатжон дунёга келди. Мен буни бошлаган барча ишларимизнинг хайрли эканига бир ишора, деб билдим.
Она-болага мустаҳкам соғлик тилаймиз. Янги меҳмоннинг толеи баланд бўлсин!" деб ёзади Саида Мирзиёева.