У ерда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Томонлар Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Маълумки, Саида Мирзиёева ва Сержио Гор мазкур кенгашнинг ҳамраислари ҳисобланади.

«Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан», — дея таъкидлади у.

Учрашувдан эълон қилинган суратда, шунингдек, Тиффани Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос ҳам акс этган.